Мусаввир Умберто Романонинг 1937 йилги суратида қўлида iPhone'га жуда ўхшаш нарса ушлаб ўтирган ҳинду "аниқланди", дея хабар беради Kun.uz.
Манбада таъкидланишича, италиялик мусаввир Умберто Романо «Жаноб Пинчон ва Спрингфилд қароргоҳи» сурати устидаги ишларини 1937 йилда якунлаган. Унда британиялик колонист Уильям Пинчон тасвирланган.
Унинг ёнида эса анъанавий кийимдаги ҳинду iPhone смартфонига жуда ўхшаш нарсага тикилиб ўтирганини кўриш мумкин.
Замонавий инсон унинг қўлидаги нарсани бошқа бирор буюм сифатида қабул қилиши қийин.
Ҳиндунинг ёнидаги қўллари боғлиқ киши ҳам унга қизиқиш билан боқмоқда. Романонинг картинасидаги қолган қаҳрамонлар эса ҳиндунинг қўлидаги буюмга эътиборсиз ҳолда акс эттирилган.
Motherboard муҳаррири Брайан Андерсон картина ҳақида тарихчи Дэниел Кроуннинг рассом ҳақидаги мақоласидан маълумот олганини айтган.
Тарихчининг сўзларига кўра, расмда смартфон эмас, оддий кўзгу бўлиши мумкин. Унинг тахминича, бу асл америкаликларнинг жамиятдаги юқори мавқеини билдиради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар