Фото: Sport-express
Япониялик гимнастикачи тамаки ва алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилгани туфайли Олимпия терма жамоасидан четлаштирилди.
Kyodo хабарига кўра, спорт гимнастикаси бўйича Япония аёллар терма жамоаси сардори Сёко Мията терма жамоадан четлатилган ва Париж—2024 ўйинларида иштирок этмайди.
Аввалроқ 19 ёшли Мията Монакодаги йиғинда чеккан ва спиртли ичимликлар истеъмол қилганини тан олганди. Спортчи буни мусобақада қатнашиш учун катта босимни ҳис қилгани сабаб содир этганини айтган.
Япония қонунчилигига кўра, 20 ёшгача бўлганлар учун чекиш ва спиртли ичимликлар истеъмол қилиш тақиқланади.
Мамлакат гимнастика федерацияси (JGА) гимнастикачининг ўрнига бошқа спортчи қўйилмаслигини айтди. Одатда спортчини алмаштириш учун жароҳат ёки бирор касаллик аниқланиши керак.
2022 йилда Мията Жаҳон чемпионатида бронза медали соҳибига айланган.
Маълумот учун, Париж Олимпиадаси 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди