21:33 / 28.08.2024
39

Ўзбекистон таркибида 2 ва ундан ортиқ Олимпиада медалига эга чиққан спортчилар

Ўзбекистон таркибида 2 ва ундан ортиқ Олимпиада медалига эга чиққан спортчилар
Париж—2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган тўрт нафар спортчи икки бора Олимпиада шоҳсупасига кўтарилди.

Масалан таэквондочи Улуғбек Рашитов иккинчи бор олтин медални қўлга киритди. Боксчилар Ҳасанбой Дўстматов ва Баҳодир Жалолов ҳам бундай натижани қайд этган спортчилар сифатида ўзбек спорти тарихидан ўрин олди.

Токио Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган оғир атлетикачи Акобир Жўраев бу сафар Парижда кумуш билан чекланди.

Шундай қилиб Олимпиадаларда икки ёки ундан ортиқ шоҳсупага кўтарилган спортчила сони 6 нафарга етди:

- 2 та олтин: Улуғбек Рашитов (таэквондо, Токио—2020 ва Париж—2024);
- 2 та олтин: Ҳасанбой Дўстматов (бокс, Рио—2016 ва Париж—2024);
- 2 та олтин: Баҳодир Жалолов (бокс, Токио-—2020 ва Париж—2024);
- 1 та олтин ва 1 та кумуш: Артур Таймазов (эркин кураш, Афина—2004 ва Сидней—2000);
- 1 та олтин ва 1 та кумуш: Акбар Жўраев (оғир атлетика, Токио—2020 ва Париж—2024);
- 3 та бронза: Ришод Собиров (дзюдо, Пекин—2008, Лондон—2012 ва Рио—2016).

Маълумот учун, Оксана Чусовитина ҳам икки карра шоҳсупага кўтарилади. Аммо у 1992 йилда МДҲ жамоаси номидан мусобақаларда иштирок этади ва олтин медални қўлга киритади. 2006—2012 йилларда спортчи Германия шарафини ҳимоя қилган ва 2008 йилда кумуш медални қўлга киритган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон таркибида 2 ва ундан ортиқ Олимпиада медалига эга чиққан спортчилар