
Фото: REUTERS
Мали ғарбида ноқонуний олтин қазиб олишга мўлжалланган шахтанинг қулаши оқибатида камида 48 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полициядаги манбаларига таяниб The Guardian хабар берди.
Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, мазкур воқеа олдинлари Хитой компаниясига тегишли бўлган ташландиқ конда юз берган. Манбаларнинг қайд этишича, ҳалок бўлганларнинг асосий қисми аёллардир. Экология ташкилоти раҳбарининг маълум қилишича, қурбонларни қидириш ишлари давом этмоқда.
Агентликнинг таъкидлашича, кўплаб инсонларнинг ўлимига олиб келадиган бу каби ҳолатлар тоғ-кон объектларидаги ноқонуний фаолиятлар туфайли тез-тез содир бўлиб туради.
Мали — олтин қазиб олиш ҳажми бўйича Африкада тўртинчи ўринда туради. Мамлакат олтин, темир рудаси, марганец, литий ва ураннинг улкан захирасига эга. 2024 йил январда Мали жануби-ғарбидаги Кангаба ҳудудида жойлашган олтин кони туннели қулаб тушганди. Ўшанда ҳодиса оқибатида 73 киши ҳалок бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар