
Чоршанба куни Эден Азар Англия Премьер-лигасининг (АПЛ) Шон-шараф залига қабул қилинганлиги эълон қилинди. Азар илгари етти мавсум давомида "Челси" жамоасида тўп сурган.
Ҳозирда АПЛ Шон-шараф залида 26 киши бор. Уларнинг рўйхати қуйидагича: Алан Ширер, Тьерри Анри, Эрик Кантона, Рой Кин, Френк Лэмпард, Деннис Бергкамп, Стивен Жеррард, Дэвид Бекхэм, Уэйн Руни, Патрик Виейра, Серхио Агуэро, Дидье Дрогба, Венсан Компани, Петер Шмейхель, Пол Скоулз, Иан Райс, Алекс Фергюсон, Арсен Венгер, Тони Адамс, Петр Чех, Рио Фердинанд, Эшли Коул, Эндрю Коул, Джон Терри, Гари Невилл ва Эден Азар.
АПЛ Шон-шараф залига фақат ўз фаолиятини якунлаган футболчилар ва мураббийлар қабул қилиниши мумкин. Номзодлар дастлаб танланади, сўнгра мухлислар овоз беради, шундан кейин Шон-шараф залининг амалдаги аъзолари овоз беришади.
АПЛ Шон-шараф залида энди 26 иштирокчи мавжуд: улар кимлар?
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар