«Килмес» стадионни янгилаш учун мухлисларни ёрдамга чақирмоқда

Аргентинанинг энг қадимий клубларидан бири бўлган «Килмес» (1887 йилда ташкил топган) ҳозир оғир даврни бошдан кечирмоқда. Кўп сонли мухлисларга эга жамоа айни пайтда қўллаб-қувватлашга муҳтож. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб раҳбарияти стадионни қайта қуриш режасини эълон қилиб, мухлисларга одатдагидек пул йиғиш эмас, балки бевосита меҳнат билан ёрдам беришни таклиф қилди. Яъни ишқибозлар стадионга келиб, реконструкция жараёнида турли жисмоний вазифаларни бажариши кўзда тутилган.
Жанубий яримшарда ёзнинг жазирама иссиғига қарамай, мухлислар бу чақириққа фаол жавоб қайтарди ва стадион ишларида иштирок этишга рози бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг