Албания Президенти Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Албания Президенти Байрам Бегай рафиқаси ҳамроҳлигида мамлакатимизга расмий ташриф билан келди.
Олий мартабали меҳмон Тошкент халқаро аэропортида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов ҳамда бошқа расмийлар томонидан кутиб олинди.
Ташриф доирасида ўтказиладиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон ва Албания ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинади.
Томонлар савдо, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, “яшил” энергетика, туризм ҳамда маданий-гуманитар алмашинув йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқади.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар ҳамда кўп томонлама платформалардаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.
Албания Президенти ташриф давомида 5-Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.





























Изоҳлар 0
…