The Athletic тарихдаги энг зўр футболчилар рейтингини эълон қилди

Ижтимоий тармоқларда The Athletic тузган тарихдаги 100 нафар энг кучли футболчи рўйхати кенг тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Рейтингнинг топ-10 талиги қуйидагича кўриниш олди: Лионел Месси, Диего Марадона, Пеле, Йохан Кройф, Криштиану Роналду, Альфредо ди Стефано, Франц Беккенбауэр, Зинедин Зидан, Ференц Пушкаш, Мишел Платини.
Бундай рўйхатларни мутлақо холис тузиш қийин экани табиий. Reddit'даги муҳокамаларда футбол ишқибозлари ўртасида қизғин баҳслар авж олди: айримлар уч карра жаҳон чемпиони бўлган Пеле нега фақат учинчи ўрин билан чеклангани борасида норозилик билдирди.
Қайд этилишича, дарвозабонлар орасида афсонага айланган Лев Яшин ушбу рейтингда 18-поғонадан жой олди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг