date

The Athletic талқинида тарихдаги энг зўр футболчилар рейтинги эълон қилинди

The Athletic талқинида тарихдаги энг зўр футболчилар рейтинги эълон қилинди

Ижтимоий тармоқларда The Athletic томонидан тузилган футбол тарихидаги 100 нафар энг кучли футболчи рўйхати кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Рейтингнинг кучли ўнлиги қуйидагича кўриниш олди: Лионел Месси, Диего Марадона, Пеле, Йохан Кройф, Криштиану Роналду, Альфредо ди Стефано, Франс Беккенбауэр, Зинедин Зидан, Ференц Пушкаш ва Мишел Платини.

Бундай рўйхатларни мутлақ холис тузиш қийинлиги яна бир бор сезилди: Redditдаги изоҳларда футбол ишқибозлари орасида қизғин баҳслар авж олди. Айримлар уч карра жаҳон чемпиони бўлган Пеле нега фақат учинчи ўринга қўйилганидан норози.

Шунингдек, дарвозабонлар орасида афсонага айланган Лев Яшин мазкур рейтингда 18-поғонадан жой олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » The Athletic талқинида тарихдаги энг зўр футболчилар рейтинги эълон қилинди