date

«Барселона» ярим ҳимоячиси Бернал Бускетс билан қиёсга жавоб берди

«Барселона» ярим ҳимоячиси Бернал Бускетс билан қиёсга жавоб берди

«Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Бернал уни жамоанинг собиқ етакчиси Серхио Бускетс билан солиштираётгани борасида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Якшанба куни 18 ёшли футболчи «Леванте»га қарши ўйинда (3:0) каталонияликларга муҳим ҳисса қўшди: учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ ҳисобни очди. 66-дақиқада «кўк-анорранглилар» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Бернални майдондон олиб, жароҳатдан кейин сафга қайтган Педрини ўйинга туширди.

«Бускетс билан қиёсланиш мен учун катта шараф, аммо мен эндигина фаолиятимни бошлаяпман. «Камп Ноу»да урилган ҳар бир гол алоҳида туйғу беради — бу жуда ажойиб лаҳза эди. «Барселона» — дунёдаги энг яхши клуб. Асосий таркибдан жой олиш учун ҳар биримиз бор кучимизни беришимиз керак. Бугун яхши ўйин кўрсатдик, ғалаба қозондик ва гол ўтказмадик — бундан жуда хурсандмиз», — дея Берналнинг сўзларини келтиради Barca Universal.

Ёш испаниялик футболчининг «Барселона» сафидаги 23 ўйинда 2 та голи ва 1 та голли узатмаси бор.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» ярим ҳимоячиси Бернал Бускетс билан қиёсга жавоб берди