Тошкентда Шайхонтоҳур ва Юнусободнинг айрим ҳудудларида газ ўчирилади

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур ва Юнусобод туманларида 4 июн куни табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Газ таъминоти соат 10:00 дан 17:00 гача тўхтатилади. Шайхонтоҳурдаги “Лабзак” ва Юнусободдаги “Матонат” СГМ ҳудудларида яшовчи аҳоли газдан фойдалана олмайди. Мутасаддилар техник тадбирлар якунида газ таъминоти қайта тикланишини маълум қилмоқда.
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур ва Юнусобод туманларида 4 июн куни табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бунга режали таъмирлаш ишлари сабаб бўлади.
Маълум қилинишича, газ таъминоти соат 10:00 дан 17:00 гача тўхтатиб турилади. Ушбу вақт давомида Шайхонтоҳур туманидаги “Лабзак” СGM ҳамда Юнусобод туманидаги “Матонат” СGM ҳудудларида яшовчи аҳоли ва истеъмолчилар табиий газдан вақтинча фойдалана олмайди.
Мутасаддилар техник тадбирлар якунланиши билан газ таъминоти қайта тикланишини билдирган. Аҳолидан ушбу вақт оралиғида эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш, газ ускуналарини назоратсиз қолдирмаслик ва режали ишлар туфайли юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликларни инобатга олиш сўралмоқда.































Изоҳлар 0
…