date

«Алавес» «Жирона»га қарши баҳсда мағлубиятдан қутулиб қолди

«Алавес» «Жирона»га қарши баҳсда мағлубиятдан қутулиб қолди

Испания Ла Лигасининг 25-тури доирасидаги куннинг сўнгги учрашувида «Алавес» ўз майдонида «Жирона»ни қабул қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйин 5-дақиқадаёқ мезбонлар фойдасига бошланди: Юссеф Энрикес прессингда тўпни олиб қўйди ва Лукас Бойега қулай вазият яратиб берди — 1:0. Орадан кўп ўтмай Антонио Мартинес ҳисобни ошириш имконига эга бўлди, бироқ унинг бош билан йўллаган зарбаси нишонга бормади. «Жирона» эса бурчак зарбасидан сўнг жавоб қайтарди: Аксел Витсел ҳаводан пас узатди, Владислав Ванат эса дарвозани аниқ нишонга олди — 1:1.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар ташаббусни кучайтирди ва 73-дақиқада тезкор ҳужумни гол билан якунлади: Аззеддин Унаҳи Виктор Циганков учун идеал вазият ҳозирлаб берди — 1:2. Унаҳининг ўзи ҳам қарши ҳужумда гол уришга яқин келди, аммо дарвозабон унинг зарбасини қайтарди. Шунга қарамай, «Алавес» охирги дақиқаларда таслим бўлмади: 89-дақиқада Виктор Парададан узатилган тўпни Бойе бош билан дарвозага йўллаб, ҳисобни тенглаштирди — 2:2.

Дурангдан кейин «Жирона» турнир жадвалида 11-ўринда қолди, «Алавес» эса уч очко ортда 14-поғонани эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Алавес» «Жирона»га қарши баҳсда мағлубиятдан қутулиб қолди