date

«Алавес» «Жирона»га қарши баҳсда мағлубиятдан қутулиб қолди

«Алавес» «Жирона»га қарши баҳсда мағлубиятдан қутулиб қолди

Испания чемпионатининг 25-турини якунлаб берган учрашувда «Алавес» ўз майдонида «Жирона»ни қабул қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Баҳснинг 5-дақиқасида Юссеф Энрикес тўпни олиб қўйиб, Лукас Бойени қулай вазиятга чиқариб юборди ва ҳужумчи ҳисобни очди — 1:0. Биринчи бўлим ўрталарида Антонио Мартинес фарқни ошириши мумкин эди, бироқ унинг бош билан йўллаган зарбаси нишонга бормади. Орадан кўп ўтмай, бурчак тўпидан кейин Аксел Витсел бош билан пас узатди, Владислав Ванат эса жарима майдонида аниқ якунлаб, мувозанатни тиклади — 1:1.

73-дақиқада «Жирона» тезкор ҳужум уюштирди: Аззединн Унаҳи Виктор Циганков учун идеал вазият яратиб берди ва меҳмонлар олдинга чиқиб олди — 1:2. Кейинроқ Унаҳининг ўзи ҳам қарши ҳужумда гол уришга яқин келди, аммо дарвозабон зарбани қайтарди. Шунга қарамай, «Алавес» охиригача курашди: 89-дақиқада Виктор Параданинг узатмасидан кейин Лукас Бойе бош билан яна гол уриб, учрашувга дуранг тамғасини босди — 2:2.

Ушбу натижадан сўнг «Жирона» турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда, «Алавес» эса уч очко ортда қолган ҳолда 14-поғонани эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Алавес» «Жирона»га қарши баҳсда мағлубиятдан қутулиб қолди