Ламине Ямал ва 2026-йилги Жаҳон чемпионатининг 12 нафар ёш юлдузи

Шимолий Америкада бўлиб ўтадиган навбатдаги Жаҳон чемпионати бошланишига саноқли кунлар қолмоқда. Жамоалар турнирга якуний тайёргарликни кўраётган бир пайтда, бутун дунё нигоҳи футбол оламининг энг иқтидорли ёшларига қаратилган. Пеле ва Килиан Мбаппе каби афсоналар ўсмирлик ёшидаёқ финалда гол уриб, тарихга кирган эди. Энди эса АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида янги авлод вакиллари ўзларини кўрсатишга тайёр. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Ушбу турнирнинг энг асосий қаҳрамонларидан бири шубҳасиз Ламине Ямал бўлиши кутилмоқда. Барселона ва Испания терма жамоаси вингери 16 ёшидаёқ Грузия дарвозасига гол уриб, Луис де ла Фуенте жамоасининг ажралмас қисмига айланган эди. Евро-2024 мусобақасидаги ажойиб ўйинлари, хусусан, ярим финалда Франция дарвозасига йўллаган супер голи унинг катта саҳналардан қўрқмаслигини исботлади. Гарчи апрель ойида олган жароҳати туфайли дастлабки ўйинларни ўтказиб юбориши мумкин бўлса-да, унинг сафга қайтиши Испаниянинг чемпионлик имкониятларини кескин оширади.
Испания таркибида порлаши кутилаётган яна бир ёш иқтидор — Пау Кубарси. 19 ёшли ҳимоячи Ханси Флик қўл остида Барселона сафида икки йилдан бери барқарор ўйин намойиш этиб келмоқда. Тўп билан ишлаш маҳорати ва ҳимоядаги совуққонлиги билан ажралиб турадиган Кубарси, Европа чемпионатини ўтказиб юборган бўлса-да, саралаш босқичида ўзини кўрсатиб, асосий таркибдан жой эгаллашга улгурди.
ГОАЛ нашри томонидан саралаб олинган 12 нафар NXГН тоифасидаги ёшлар орасида Леннарт Карл каби иқтидорлар ҳам бор. Ушбу футболчилар нафақат ўз терма жамоаларининг муваффақиятига ҳисса қўшишлари, балки бутун дунё футбол жамоатчилиги эътиборини қозониб, трансфер бозорининг асосий нишонларига айланишлари кутилмоқда. 2026-йилги мундиал янги юлдузларнинг туғилишига гувоҳ бўлиши аниқ.





























Изоҳлар 0
…