Тошкентда 60 гектарлик кимё кластери ташкил этилади

Тошкентда 60 гектарлик кимё кластери ташкил этилади

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида кимё саноати учун илмий-ишлаб чиқариш ва таълим кластери барпо этилади.

60 гектар майдонда ташкил этиладиган лойиҳа илғор илм-фан, соҳавий таълим ва ишлаб чиқаришни ягона ҳудудда бирлаштиради.

Жанубий Корея билан ҳамкорликда Кимё технологиялари инновацион маркази очилади.

Янги марказда илмий-экспериментал ва тажриба ишларини ўтказиш харажатларининг 50 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади.

2025 йил якунигача Тошкент кимё-технология институти ҳамда Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети филиали кластер ҳудудига кўчирилади.

Кластерни ташкил этиш кимё соҳасига инновацияларни тезроқ жорий қилиш ва халқаро даражадаги кадрлар тайёрлашга қаратилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар