Москвада 2026-йилда иккита аккумулятор гигафабрикаси ишга туширилади

Москвада 2026-йилда иккита аккумулятор гигафабрикаси ишга туширилади

Москва 2026-йилда электр энергиясини сақлаш тизимларини ишлаб чиқариш кластери таркибига кирувчи иккита йирик гигафабрикани ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда шаҳар мери Сергей Собянин Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида маълум қилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ушбу корхоналар Россиядаги энг йирик ишлаб чиқариш қувватлари бўлиб, асосан электромобиллар учун тортувчи аккумуляторлар етказиб беришга ихтисослашади. Режага кўра, заводларда литий-ионли ячейкалар, модуллар ва стационар энергия сақлаш тизимлари ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқариш жараёнини сентябрь ойида, ихчам аккумуляторлар чиқаришни эса декабрда бошлаш кўзда тутилган.

Лойиҳа тўлиқ қувватга чиққач, заводлар йилига 33 миллион донагача аккумулятор ячейкаларини ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади. Бу эса ҳудуддаги электромобиллар саноатини бутунлай янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.

Шунингдек, форум доирасида электр транспортини ривожлантириш бўйича муҳим меморандумлар имзоланди. Хусусан, “Технополис Москва” махсус иқтисодий зонаси ҳудудида энергия сақлаш тизимларини синовдан ўтказиш ва сертификатлаш бўйича Россиядаги биринчи тўлиқ сиклли марказ ташкил этилади.

Собяниннинг таъкидлашича, ҳозирда бундай марказларнинг йўқлиги сабабли ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини хорижга юборишга мажбур бўлмоқда. Янги марказ лойиҳаларнинг муддати ва таннархини қисқартиришга, соҳанинг ривожланишини тезлаштиришга хизмат қилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар

Москвада 2026-йилда иккита аккумулятор гигафабрикаси ишга туширилади – Zamin.uz, 05.06.2026