Ўзбекистон футболчилари Канадада ибратли иш қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Канадага қарши ўртоқлик учрашувидан кейин майдон ташқарисидаги ҳаракати билан ҳам кўпчилик эътиборини тортди.
Ўйин якунлангач, футболчилар кийиниш хонасини тозалаб, уни озода ҳолда қолдириб кетган.
Шунингдек, жамоа доскага инглиз тилида «Меҳмондўстлик учун раҳмат, Канада! Жаҳон чемпионатида омад тилаймиз!» мазмунидаги миннатдорлик ёзувини ҳам қолдирган.
Ушбу ҳаракат ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан илиқ қарши олинди. Кўплаб мухлислар ўзбек футболчиларининг тартиб-интизоми, тозаликка муносабати ва мезбонларга бўлган ҳурматини юқори баҳолади.
Изоҳларда Ўзбекистон халқи ва терма жамоаси ҳақида ижобий фикрлар билдирилиб, футболчиларга Жаҳон чемпионатида омад тилаганлар ҳам кўп бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ўртоқлик учрашувида Канада терма жамоаси Ўзбекистонни 2:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Аммо учрашувдан кейинги мазкур ҳолат мухлислар орасида кенг муҳокама қилинмоқда.
































Изоҳлар 0
…