Томас Тухел Жуд Беллингем ва Гарри Кейнни захирага ўтказиб қўйиши мумкин

Томас Тухел Жуд Беллингем ва Гарри Кейнни захирага ўтказиб қўйиши мумкин

Англия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Ники Батт Жуд Беллингемни огоҳлантириб, янги бош мураббий Томас Тухел бўлажак Жаҳон чемпионатида футболчиларнинг обрў-эътиборига қараб ўтирмаслигини таъкидлади. Баттнинг фикрича, Астон Вилла юлдузи Морган Рожерс ўзининг ўзгача ўйин услуби билан Беллингэм ва Гарри Кейн каби суперюлдузларни ортда қолдириб кетиши мумкин. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Собиқ футболчи 2026-йилги мундиалда Томас Тухел ёмон спорт формасида бўлган юлдузларни таркибдан четлатишда иккиланиб ўтирмаслигини даъво қилмоқда. Агар Реал Мадрид ярим ҳимоячиси турнир бошида ўз ўйинини топа олмаса, Морган Рожерс асосий таркибда унинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Беллингэм ушбу мусобақага жароҳатлар билан боғлиқ қийин мавсумдан сўнг етиб келади.

Морган Рожерс эса Астон Вилла сафида ажойиб мавсумни ўтказиб, жамоасининг Европа лигаси ғолиблигига ва Англия Премер-лигасида тўртинчи ўринни эгаллашига катта ҳисса қўшди. 23 ёшли футболчи барча мусобақаларда 13 та гол ва 11 та ассист қайд этди. Унинг терма жамоадаги нуфузи ҳам ошиб бормоқда ва у Тухел жамоасининг асосий кашфиётига айланиши мумкин.

Ники Батт Паддй Повер нашрига берган интервюсида Рожерснинг тактик устунликларини алоҳида қайд этди. Унинг сўзларига кўра, Гарри Кейн, Деклан Райс, Букайо Сака ва Жуд Беллингем асосий юлдузлар бўлса-да, айнан Рожерс турнирнинг энг ёрқин ўйинчисига айланиши эҳтимоли юқори. Айниқса, рақиблар ҳимояда зич ўйнаганида, унинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллайдиган зарбалари қўл келиши мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар

Томас Тухел Жуд Беллингем ва Гарри Кейнни захирага ўтказиб қўйиши мумкин – Zamin.uz, 05.06.2026