Криштиано Роналдо жисмоний ҳолати ҳақидаги шубҳаларни рад этди

Португалия терма жамоаси сардори Криштиано Роналдо 2026-йилги Жаҳон чемпионати олдидан ўзининг жисмоний ҳолати борасидаги хавотирларни қатъий рад этди. Саудия Арабистонида сермаҳсул мавсумни ўтказган афсонавий ҳужумчи Португалия халқига катта қувонч бағишлашга ва турнирда муваффақият қозонишга вада берди. Жамоа АҚШдаги турнирга йўл олишдан олдин ўзининг Сидаде до Футебол базасидаги машғулотларни якунлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Саралаш босқичида олтита ўйинда 20 та гол уриб, доминантлик кўрсатган жамоа номидан сўзга чиққан Роналдо ўзига бўлган ишончни намойиш этди. 41 ёшли фахрий ҳужумчи Лионель Месси билан бирга кетма-кет олтинчи бор Жаҳон чемпионати финалларида иштирок этиб, тарих яратиш арафасида турибди. Жисмоний ҳолати ҳақидаги саволга у: "Ўйинларни кўрмаяпсизми? Мен яхши ҳолатдаман", дея жавоб қайтарди.
Португалиянинг турнир фаворитлари қаторида эканлиги ҳақида гапирар экан, Роналдо эҳтиёткорликни сақлаб қолди. Унинг таъкидлашича, жамоада жуда иқтидорли авлод шаклланган, бироқ ғалаба қозониш учун кўплаб омиллар, жумладан, ўйин давомидаги назорат қилиб бўлмайдиган ҳолатлар ҳам муҳим рол ўйнайди. Унинг асосий мақсади — гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, босқичма-босқич ишонч билан ҳаракат қилишдир.
Тайёргарлик жараёни оғир кечганини тан олган Роналдо, ҳақиқий чемпионлар ўйинлар қизиган вақтда маълум бўлишини айтди. Португалия ўз юришини 17-июн куни Техасдаги Ҳоустон Стадиум ўйингоҳида Конго ДР терма жамоасига қарши бошлайди. Ал-Насср сафида 30 та голда иштирок этган Роналдо ушбу спорт формасини терма жамоа сафида ҳам давом эттириш ниятида.






























Изоҳлар 0
…