ОЧЛ 2-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Шаҳр Ходро” (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Стефано Кузин иштирок этди.
- "Биз биринчи таймни яхши ўтказдик. Ўйин бошида йигитлар яхши ўйнашди ва 3та гол уриш учун имконият яратдик. Агар биринчи таймда голлар ура олганимизда натижа буткул бошқача кўриниш олган бўларди. Иккинчи тайм аввалида ҳам ёмон ўйнамадик. Бугунги рақибимиз қарши ҳужумда жуда ҳам кучли эканлигини билардик. Гол ўтказиб юборгач йигитлар руҳан тушкунликка тушиб қолишди. Ўз шогирдларим билан фахрланаман, улар борларини беришга ҳаракат қилишди", - дейди меҳмонлар бош мураббийи.
- Ҳисоб 2:0 бўлганидан сўнг ўнг қанот ҳимоячисини алмаштирдингиз. Бу ҳисобни йириклашиб кетмаслигини олдини олишмиди ёки бошқа?
- Бу ўйин натижасини ўзгартириш учун эмас, учрашув шундай кўриниш олгани учун бўлган алмаштириш эди.
- Ҳакамлар ҳақида нима дея оласиз?
- Мамнун бўлганим йўқ. Бундай ўйинларда ҳакам ўйинни бошқаришни ҳис қилиши керак. Бугунги ҳакамлар айрим вазиятларда хатога йўл қўйишди. Ҳакам ҳақида ёмон фикр билдирмоқчи эмасман, шунчаки бўлган нарсани айтдим.
- Таркибда украиналик ҳужумчи бор, Мирослав Славов, нима учун уни деярли майдонга туширмаяпсиз?
- Бугун уни майдонга туширмоқчи эдим. Аммо рақибдан келиб чиққан ҳолда икки марказий ҳужумчи билан ўйнай олмасдик. Сабаби “Пахтакор” жуда ҳам яхши қарши ҳужумга ўтадиган жамоа.
- ОФК қарорига кўра дастлабки учта турни сафарда ўтказасизлар.
- Бу жамоа натижаларига ҳам таъсир қилади. Йигитлар борларини беришмоқда. Ҳар гал бошқа давлатга учганимизда иқлим ҳам ўзгаради, шунга қарамай футболчилар яхши ўйнашга интилишмоқда. Бу мени хурсанд қилади.
- Ўтган тур “Ал Ҳилол” билан ўйнадинглар, бугун “Пахтакор” билан. Қайси ўйинда рақиб кучлироқ ўйнади?
- “Ал Ҳилол” Осиёнинг энг кучли клуби, амалдаги ОЧЛ ғолиби. Шунинг ўзиёқ бу жамоанинг кучини айтиб турибди. “Пахтакор” эса мавсумни энди бошламоқда, таркибига бир қатор янги футболчиларни қўшиб олди. “Пахтакор” ҳақида бир ойлардан кейин аниқ фикр билдириш мумкин.
- Бугунги мағлубиятдан кейинги вазият қандай?
- Мен италияликман. Бизда шундай мақол бор: Ёки ютамиз, ёки агар ютқазсак нимадир ўрганамиз. Бугунги мағлубият бизга дарс бўлди. Биз илк бор ОЧЛда қатнашяпмиз. Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи