Xiaomi 17Т серияси 7000 мАс сиғимли улкан аккумулятор билан чиқади

Xiaomi 17Т серияси 7000 мАс сиғимли улкан аккумулятор билан чиқади

Xiaomi компанияси ўзининг янги Xiaomi 17Т туркумидаги смартфонлари ҳақида навбатдаги маълумотларни эълон қилди. Хитой бозори учун мўлжалланган ушбу флагманлар серияси аввалги моделларга қараганда анча сиғимдор — 7000 мАс қувватга эга аккумулятор билан жиҳозланади. Бу эса қурилмаларнинг автоном ишлаш вақтини сезиларли даражада оширади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги аккумулятор технологияси Xiaomi тарихидаги энг юқори кремний миқдори (16%) билан ажралиб туради. Бу энергия зичлигини оширишга хизмат қилади, натижада аккумулятор блоклари енгилроқ бўлишига қарамай, узоқроқ хизмат қилади. Компания маълумотларига кўра, смартфонлар одатий фойдаланиш режимида 1,88 кунгача қувват сақлай олади.

Техник жиҳатдан Xiaomi 17Т серияси 100 В қувватли симли ва 50 В қувватли сиmsиз тезкор зарядлашни қўллаб-қувватлайди. Энг муҳим жиҳати шундаки, батарея 1600 марта зарядлаш-бўшатиш сиклидан кейин ҳам ўз сиғимининг 80 фоизини сақлаб қолади. Бу фойдаланувчиларга қурилмадан узоқ йиллар давомида самарали фойдаланиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, глобал бозорда Xiaomi 17Т серияси турли хил аккумулятор сиғимлари билан тақдим этилиши кутилаётган эди, бироқ Хитой версиясида барча моделлар, жумладан Pro-версия ҳам бирдек қувватли 7000 мАс батареяга эга бўлади. Бу янгилик интенсив фойдаланувчилар ва мураккаб лойиҳалар устида ишловчилар учун айни муддаодир.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар