SpaceX Falcon 9 ракетасини носозликка қарамай муваффақиятли қўндирди

SpaceX Falcon 9 ракетасини носозликка қарамай муваффақиятли қўндирди

4-июн куни SpaceX компаниясининг Falcon 9 ракетаси Starlink Груп 10-43 миссияси доирасида 29 та сунъий йўлдошни паст ер орбитасига муваффақиятли олиб чиқди. Парвоз Флоридадаги Канаверал бурнида жойлашган СЛК-40 старт мажмуасидан амалга оширилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Бироқ, Б1090 рақамли биринчи босқични қайтариш жараёнида SpaceX мутахассислари кутилмаган қийинчиликка дуч келишди. А Шортфалл оф Гравитас сузувчи платформасига қўнишга тахминан 13 сония қолганида, пастга тушишни бошқариш учун мўлжалланган тўртта панжарали руллардан бири қотиб қолди.

Техник носозликка қарамай, ракетанинг автоматлаштирилган бошқарув тизими ушбу муаммони бартараф этишга муваффақ бўлди. Барқарорликни сақлаш учун қолган учта рул ва Merlin двигателининг тортиш вектори йўналишидан фойдаланилди. Натижада, ракета босқичи денгиз платформасига муваффақиятли қўнди.

Канаверал портига қайтгандан сўнг, мутахассислар ғайритабиий ҳолатга эътибор қаратишди: панжарали руллар йиғилмаган, очиқ ҳолатда қолган эди. Одатда улар ташишдан олдин йиғиб қўйилади, шунинг учун бу қарор носозлик сабабларини қўшимча текшириш ва ўрганиш билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Маълумот учун, ушбу Б1090 рақамли биринчи босқич учун мазкур парвоз ҳисоб бўйича 12-си бўлди. SpaceX муҳандислари эндиликда келажакдаги миссияларда бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун тизимни таҳлил қилмоқдалар.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар