Европа Иттифоқи АҚШ булутли хизматларига чеклов ва Чипс Акт 2.0 лойиҳасини эълон қилди

Европа Иттифоқи АҚШ булутли хизматларига чеклов ва Чипс Акт 2.0 лойиҳасини эълон қилди

Европа комиссияси Европа Иттифоқининг АҚШ ва Хитойга технологик қарамлигини камайтиришга қаратилган янги ташаббуслар пакетини тақдим этди. Таклифлар микросхема ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, хусусий булутли сервислар тармоғини ривожлантириш ҳамда ўта муҳим маълумотларни сақлаш ва қайта ишлашга доир янги талабларни ўз ичига олади. Европа комиссияси раиси Урсула вон дер Леен Европа шифохоналар, энергетика тармоқлари ва давлат хизматлари фаолиятини таъминловчи технологиялар бўйича бошқа давлатларга қарам бўлиб қола олмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги пакетнинг асосий элементларидан бири Cloud анд AI Девелопмент Акт (КADA) қонун лойиҳасидир. Ушбу ҳужжат хорижий булутли инфратузилма етказиб берувчиларига боғлиқлик хавфини камайтиришга хизмат қилади. Бунинг учун давлат ташкилотларининг махфий маълумотлари билан ишловчи булутли платформаларнинг технологик суверенитети даражасига нисбатан умумевропа талаблар тизимини яратиш таклиф этилмоқда. Комиссия вице-президенти Ҳенна Вирккуненнинг сўзларига кўра, Брюссел хорижий компанияларда муҳим инфратузилмани ўчириб қўйиш имконияти бўлишини истамайди.

АҚШнинг Cloud Акт қонуни туфайли Америка компаниялари учун Европада максимал суверенитет даражасига эришиш қийин бўлиши кутилмоқда. Мазкур қонун АҚШ ҳуқуқ-тартибот идораларига маълумотлар қаерда жойлашганидан қатъи назар, уларни талаб қилиб олиш ҳуқуқини беради. Шу сабабли, Европа Иттифоқи энг нозик маълумотларни айнан Европа ҳудудида сақлашни таъминлашга интилмоқда. Эндиликда нафақат маълумотларнинг жойлашуви, балки компанияларнинг эгалик тузилмаси ва хорижий қонунлар таъсиридан ҳимояланганлиги ҳам текширилади.

Иккинчи йирик ташаббус — Чипс Акт 2.0 лойиҳаси бўлиб, у минтақанинг яримўтказгичлар соҳасини ривожлантиришга қаратилган. Дастурнинг янги версияси яримўтказгичларни лойиҳалаш ва ишлаб чиқаришда ташқи қарамликни камайтириш, шунингдек, сунъий интеллект тизимлари учун зарур бўлган янги авлод технологияларига эътибор қаратади. Европа комиссияси Иттифоқ ҳудудида энг замонавий микросхемалар ва AI платформалари учун чиплар ишлаб чиқарадиган юқори технологияли фабрикалар қуришни устувор вазифа деб эълон қилди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар