date

Сунъий интеллект қайси смартфон брендларини кўпроқ тавсия қилмоқда?

Сунъий интеллект қайси смартфон брендларини кўпроқ тавсия қилмоқда?

AIМонитор.про платформаси Россияда илк бор сунъий интеллект хизматлари томонидан электроника брендлари ва чакана савдо тармоқларининг тавсия этилиш даражасини ўрганиб чиқди. Тадқиқот апрель ойида Алиса AI, ChatGPT, DeepSeek ва Perplexity каби машҳур платформаларнинг жавоблари асосида таҳлил қилинди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Электроника ишлаб чиқарувчилари орасида Apple (21%), Samsung (19,2%) ва Xiaomi (14,5%) етакчилик қилмоқда. Улардан кейинги ўринларни Huawei (12%) ва Lenovo (6,5%) банд этган. Смартфонлар тоифасида эса Samsung (24,3%) яққол устунликка эга, Apple эса 12% кўрсаткич билан иккинчи ўринда қайд этилган.

Чакана савдо тармоқлари бўйича М.Видео (18,9%) ва Озон (17,8%) энг кўп тавсия этилаётган платформалар ҳисобланади. Шунингдек, Yandex Маркет, ДНС ва Элдорадо ҳам рўйхатдан ўрин олган. Қизиғи шундаки, сунъий интеллект брендни танлаш ва уни қаердан харид қилиш бўйича турлича тавсиялар беради.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, тавсиялар фойдаланувчиларнинг қизиқишларига қараб фарқланади. Масалан, геймерларга кўпроқ М.Видео, блогерларга эса Озон тавсия этилади. 14–17 ёшли аудитория орасида эса сунъий интеллект орқали харид қилиш афзалликларини шакллантириш тенденцияси яққол кузатилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Сунъий интеллект қайси смартфон брендларини кўпроқ тавсия қилмоқда?