Россияда сунъий айиқ сурати полицияни сохта қидирувга чиқардим

Дунё1 дақиқа ўқиш1
Россияда сунъий айиқ сурати полицияни сохта қидирувга чиқардим

Россияда сунъий интеллект ёрдамида яратилган айиқ сурати аҳоли орасида саросима келтириб чиқарди. Ҳатто полиция ва ёввойи ҳайвонларни қидириш бўйича мутахассислар ҳам мавжуд бўлмаган айиқни излашга мажбур бўлди. Оқибатда сохта тасвирни тарқатган аёл жаримага тортилди.

Воқеа Россиянинг Амур вилоятидаги Магдагачи қишлоғида содир бўлган. Маълум қилинишича, 21 ёшли маҳаллий аёл ChatGPT ёрдамида қишлоқ кўчаларида юрган катта қўнғир айиқ тасвирини яратган. Ушбу суратни дастлаб танишига ҳазил тариқасида юборган.

Бироқ ҳазил кутилмаган тус олган. Тасвир мессенжерлар орқали тез тарқалиб, маҳаллий аҳоли орасида хавотир уйғотган. Одамлар полицияга қўнғироқ қилиб, аҳоли яшаш ҳудудида айиқ пайдо бўлгани ҳақида хабар бера бошлаган.

Вазият жиддий тус олгач, туман раҳбари ёввойи ҳайвонларни кузатиш ва қидириш билан шуғулланувчи мутахассисларни ҳам жалб қилган. Улар мавжуд бўлмаган айиқни излашга киришган.

Кейинчалик аёл тасвирни сунъий интеллект ёрдамида ўзи яратганини тан олиб, полицияга мурожаат қилган. Суд уни ёлғон маълумот тарқатишда айбдор деб топиб, 15 минг рубль миқдорида жарима тайинлаган.

Қизиғи, бу Россиядаги ягона ҳолат эмас. Сентябрь ойида Забайкалье ўлкасида ҳам бир аёл сунъий интеллект ёрдамида қишлоқ кўчасида айиқ юргани акс этган сохта суратни тарқатган. Ушбу тасвир ҳам аҳоли орасида хавотирга сабаб бўлган. Натижада аёл 30 минг рубль жаримага тортилган.

Мазкур ҳолатлар Россияда ҳақиқий айиқлар билан боғлиқ хавф кучайган бир пайтда содир бўлган. Reuters маълумотига кўра, 2026 йил баҳоридан буён мамлакатда айиқлар ҳужуми оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлган.

Шу тариқа, оддий ҳазил сифатида бошланган сунъий интеллект тасвири полиция ва махсус хизматларнинг вақтини олиб, уни яратган инсонларга маъмурий жаримага сабаб бўлди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?