Amazon Prime Дай 2026 акцияси 23-26-июн кунлари бўлиб ўтади

Amazon компанияси сешанба куни ўзининг ҳар йиллик анъанавий Приме Дай савдо тадбири жорий йилнинг 23-26-июн кунлари ўтказилишини эълон қилди. Бу йилги чегирмалар мавсуми одатдагидан бироз вақтлироқ бошланмоқда, чунки Приме Дай тадбирлари қоидага кўра июль ойида ташкил этилар эди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Компаниянинг расмий блогида келтирилишича, Приме аъзолари етакчи брендлар, тренддаги маҳсулотлар ва Amazon эксклюзив товарларини ҳамёнбоп нархларда харид қилишлари мумкин. Шунингдек, янги озиқ-овқат маҳсулотлари, ёзги анжомлар ва ўқув мавсуми учун зарурий буюмлар тезкор ҳамда бепул етказиб бериш хизмати билан тақдим этилади.
Илгари Приме Дай асосан қимматбаҳо ва ҳашаматли буюмлар хариди билан боғлиқ бўлган бўлса, сўнгги йилларда харидорлар кўпроқ кундалик эҳтиёж молларига эътибор қаратмоқда. Amazon вакилларининг КНБК телеканалига маълум қилишича, бу йилги акцияда ози-овқат ва уй-рўзғор буюмлари асосий ўринни эгаллайди.
Бундай стратегия ҳозирги иқтисодий вазиятда мантиқий кўринади. Мичиган университети маълумотларига кўра, АҚШда истеъмолчилар кайфияти мураккаб иқтисодий шароит туфайли май ойида рекорд даражадаги паст кўрсаткичга тушган. Шунга қарамай, ўтган йилги Приме Дай даврида АҚШ ритейлерлари 24,1 миллиард доллар онлайн савдо ҳажмини қайд этган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!