date

Бангладешда ҳўкиз Трампга ўхшагани сабабли қурбонлик қилинмайдиган бўлди

Бангладешда ҳўкиз Трампга ўхшагани сабабли қурбонлик қилинмайдиган бўлди

Бангладешда ўзига хос соч турмаги сабаб “Дональд Трамп” деб ном олган албинос ҳўкиз Қурбон ҳайитида сўйилишдан сақлаб қолинди. Бу ҳақда CBS News хабар берди.

Вазни қарийб 680 килограмм бўлган жониворнинг фото ва видеолари ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, катта қизиқиш уйғотди. Шу сабабли Бангладеш ҳукумати унинг ҳаётини сақлаб қолишга қарор қилди.

Мамлакат ички ишлар вазири Салоҳиддин Аҳмад ҳўкизни қурбонлик учун сотиб олган шахсга маблағини қайтариш ҳамда жониворни Дакка шаҳридаги миллий ҳайвонот боғига жойлаштириш бўйича топшириқ берди.

Расмийларга кўра, ҳўкиз эндиликда ҳайвонот боғида сақланади ва ташриф буюрувчилар учун намойиш этилади. Унинг ғайриоддий кўриниши эса интернет фойдаланувчилари эътиборини ҳануз тортиб келмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Бангладешда ҳўкиз Трампга ўхшагани сабабли қурбонлик қилинмайдиган бўлди