date

Meta Instagram ва Facebook учун Реэлс Сериес функциясини синовдан ўтказмоқда

Meta Instagram va Facebook uchun Reels Series funksiyasini sinovdan o‘tkazmoqda

Meta компанияси Instagram ва Facebook платформаларида Реэлс учун янги “Сериес” (Туркумлар) функциясини синовдан ўтказишни бошлади. Ушбу янгилик фойдаланувчиларга серияли контентларни кузатиб боришни осонлаштиришга қаратилган. Танлаб олинган контент яратувчилари эндиликда ўзларининг янги ва эски Реэлс видеоларидан иборат махсус туркумлар яратиш имкониятига эга бўладилар. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Ҳар бир Реэлс видеоси каттароқ ҳикоянинг бир қисмига, яни эпизодга айланади ва муаллиф профилида алоҳида бўлимда акс этади. Бу функция TikTok платформасидаги мавжуд тажрибага ўхшаш бўлиб, Meta фойдаланувчиларни шунчаки тезкор скроллинг қилишдан кўра, узоқ муддатли ва тартибли видеоларни томоша қилишга ўргатмоқчи. Бу орқали ижтимоий тармоқ гиганти аудиторияни мунтазам равишда қайтиб келишини таъминлашни кўзламоқда.

Контент яратувчилар учун бу функция дарсликлар, қийинчиликлар (чалленгес) ва бошқа туркумли видеоларни тартибли жойлаштириш имконини беради. Масалан, “10 кунлик соғлом пишириқлар” лойиҳаси доирасидаги барча видеолар битта туркумга жамланади. Фойдаланувчилар видеоларни кетма-кетликда кўришлари ва тўхтаган жойларидан давом эттиришлари мумкин бўлади.

Meta вакилларининг TechCrunch нашрига маълум қилишича, компания ушбу янги функцияни монетизация қилиш йўлларини ҳам кўриб чиқмоқда. Эслатиб ўтамиз, TikTok 2023-йилда ўзининг Сериес функциясини ишга туширган ва унда муаллифлар пуллик контентлар тўпламини яратиш имконига эга бўлган эди. Meta ҳам келажакда шунга ўхшаш моделни жорий қилиши эҳтимолдан холи эмас.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Meta Instagram ва Facebook учун Реэлс Сериес функциясини синовдан ўтказмоқда