date

Россиянинг Boeing 737 ўриндоши бўлган MS-21 самолёти 4 минг кмгача уча олади

Россиянинг Boeing 737 ўриндоши бўлган MS-21 самолёти 4 минг кмгача уча олади

Россиянинг MS-21 самолёти сертификатлаштириш синовлари давомида тез орада 4 минг километргача бўлган парвоз масофасини тасдиқлаши кутилмоқда. Бу ҳақда Бирлашган авиация корпорацияси (ОАК) раҳбари Вадим Бадеха ТАСС агентлигига берган интервюсида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, лайнер ушбу кўрсаткични янада ошириш учун катта салоҳиятга эга. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Бадеханинг таъкидлашича, бундай параметрлар авиакомпанияларни тўлиқ қониқтиради, чунки улар амалдаги йўналишлар тармоғининг 80–90 фоизини қамраб олади. Ҳозирда ОАК сайтида MS-21 самолётининг икки тоифали конфигурациядаги максимал парвоз масофаси 3830 км этиб кўрсатилган. Самолёт 175 йўловчига мўлжалланган бўлиб, унинг максимал учиш вазни 85 тоннани ташкил этади.

ОАК раҳбари дастур ривожланиши билан самолёт хусусиятлари, жумладан, парвоз масофаси 5 минг километргача ошиши мумкинлигини ҳам истисно қилмади. Бундан ташқари, "Яковлев" корпорацияси 2028-йил охиригача MS-21 нинг қисқартирилган версиясини яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориши хабар қилинган. Унинг негизида йўловчи сиғими камроқ, аммо парвоз масофаси узунроқ бўлган MS-21-210 моделини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

MS-21-310 — бу янги авлод ўрта масофали Россия йўловчи самолёти бўлиб, у эскирган Ту-154 ва Ту-204 моделларини, шунингдек, хорижий Boeing 737 ва Airбус А320 муқобилларини алмаштириш учун яратилган. Конструкциянинг ўзига хослиги композит материалларнинг юқори улушидир (тахминан 40%), бу эса уни энг замонавий Россия лайнерларидан бирига айлантиради.

Ушбу моделнинг аввалги прототиплардан асосий фарқи — замонавий Россияда фуқаро авиацияси учун яратилган илк ПД-14 маҳаллий двигателларидан фойдаланилганидир. Ушбу двигателлар самолётнинг техник мустақиллигини таъминлашда муҳим рол ўйнайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Россиянинг Boeing 737 ўриндоши бўлган MS-21 самолёти 4 минг кмгача уча олади