ВЛК асосчиси роботлар оламини ўзгартирувчи Кйбер лойиҳасини тақдим этди

Дунёга машҳур ВЛК Медиа Плаер дастурининг асосчиси ва етакчи дастурчиси Жеан-Баптисте Кемпф технология оламида янги инқилобга қўл урмоқда. 6 миллиарддан ортиқ юклаб олинган видео плеер яратувчиси эндиликда эътиборини робототехника ва масофавий бошқарув тизимларига қаратди. Унинг янги Кйбер стартапи яқин йилларда кўчаларимизда пайдо бўладиган миллионлаб роботлар ва дронлар учун асосий инфратузилма бўлишни мақсад қилган. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Кйбер — бу масофадаги қурилмаларни реал вақт режимида бошқариш имконини берувчи дастурий таъминот қатламидир. Унинг асосини видео, аудио, сенсор маълумотлари ва бошқарув буйруқларини минимал кечикиш (латенкй) билан синхронлаштирувчи SDK ташкил этади. TechCrunch нашри хабарига кўра, мазкур лойиҳа сунъий интеллектнинг жисмоний дунёга интеграциялашувида ҳал қилувчи рол ўйнаши кутилмоқда.
Миллисекундлар учун кураш ва Стар Варс илҳоми
Стартап номи тасодифан танланмаган — бу Стар Варс фильмидаги нурли қиличлар учун энергия берувчи кристаллар номига ишорадир. Кемпфнинг таъкидлашича, реал дунёдаги объектларни масофадан бошқаришда ҳар бир миллисекунд улкан аҳамиятга эга. Кйбер тизими лаг ёки тутилишларни бартараф этишда Кемпфнинг стриминг технологиялари бўйича кўп йиллик тажрибасига таянади.Ҳозирда кўплаб компаниялар ўзларининг масофавий бошқарув тизимларига эга, бироқ улар одатда бир неча минг қурилма билан чекланган. Кйбер эса миллионлаб роботларни бир вақтнинг ўзида бошқариш ва уларга дастурий янгиланишларни етказиш имконини беради. Бу айниқса автоном транспорт воситалари ва етказиб бериш дронлари учун ҳаётий заруриятдир.
Инвестициялар ва келажак режалари
Парижда жойлашган ушбу стартап яқинда Lightsпеед венчур жамғармаси бошчилигида 5 миллион доллар инвестиция жалб қилди. Таъкидлаш жоизки, ушбу жамғарма аввалроқ Anthropic ва Mistral AI каби гигантларни ҳам қўллаб-қувватлаган. Lightsпеед вакилларининг фикрича, жисмоний сунъий интеллект қанчалик ақлли бўлмасин, у ишлайдиган инфратузилма сифатсиз бўлса, кутилган натижани бермайди.Кйбер ўз фаолиятини қуйидаги йўналишларда кенгайтирмоқда:
- Мудофаа ва хавфсизлик тизимлари;
- Телекоммуникация ва алоқа тармоқлари;
- Саноат робототехникаси;
- Автоном логистика ва дронлар парки.































Изоҳлар 0
…