Ўзбекистонда болалар учун хавфли ўйинчоқлар сотилаётгани аниқланди

Ўзбекистонда болалар учун хавфли ўйинчоқлар сотилаётгани аниқланди
Аудио версияси

талабларига жавоб бермаслиги аниқланди. Мутахассислар томонидан ўтказилган лаборатория текширувлари натижасида бир қатор маҳсулотларда болалар саломатлиги учун хавф туғдириши мумкин бўлган камчиликлар фош этилди.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Жиззах вилояти бўлими ҳамда санитария хизмати мутахассислари иштирокида ўтказилган назорат харидлари давомида Хитойда ишлаб чиқарилган бир нечта ўйинчоқ намуналари ўрганилди.

Текширув учун олинган “Эластик спирал ипли тўп”, “Pinch” савдо белгиси остидаги мушук панжаси шаклидаги ўйинчоқ ҳамда Avengers superhero маҳсулотлари махсус лабораторияларда синовдан ўтказилди.

Таҳлиллар давомида маҳсулотларда ўткир кимёвий ҳид мавжудлиги, ташқи қопламанинг намликка чидамсизлиги, майда қисмларнинг етарли даражада мустаҳкам бириктирилмагани ва механик таъсирга бардош бермаслиги маълум бўлди. Шунингдек, айрим намуналарда формальдегид миқдори белгиланган меъёрдан юқори экани қайд этилди.

Мутахассислар таъкидлашича, формальдегид нафас олиш тизими, кўз ва терига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу модда аллергик ҳолатларни келтириб чиқариши ва болалар саломатлиги учун жиддий хавф туғдириши эҳтимолдан холи эмас.

Бундан ташқари, ўйинчоқлардаги майда деталларнинг осон ажралиши кичик ёшдаги болалар учун яна бир хавф омили сифатида баҳоланмоқда. Чунки бундай қисмларнинг ютиб юборилиши ёки жароҳатларга сабаб бўлиши мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Kamola Shuhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар