Ўзбекистонда бир кило паловнинг янги қийматлари маълум қилинди

Ўзбекистонда бир кило паловнинг янги қийматлари маълум қилинди

Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси 2026 йил май ойи учун “Палов индекси” натижаларини эълон қилди. Унга кўра, мамлакат ҳудудларида бир килограмм палов тайёрлаш учун сарфланадиган маҳсулотлар асосида ҳисобланган қийматлар маълум бўлди.

Ҳисоб-китобларга кўра,

Қорақалпоғистон Республикаси — 103 557 сўм;

• Андижон вилояти — 113 198 сўм;

• Бухоро вилояти — 115 466 сўм;

• Жиззах вилояти — 115 970 сўм;

• Қашқадарё вилояти — 117 746 сўм;

• Навоий вилояти — 116 889 сўм;

• Наманган вилояти — 115 801 сўм;

• Самарқанд вилояти — 119 998 сўм;

• Сурхондарё вилояти — 117 800 сўм;

• Сирдарё вилояти — 111 471 сўм;

Тошкент вилояти — 119 694 сўм;

• Фарғона вилояти — 122 884 сўм;

• Хоразм вилояти — 114 394 сўм;

• Тошкент шаҳри — 125 126 сўм.

Таъкидланишича, мазкур кўрсаткичлар палов тайёрлаш учун зарур бўлган маҳсулотлар нархи асосида шакллантирилган бўлиб, улар ҳудудларда сотилаётган тайёр паловнинг бир килограмм нархини англатмайди.

Маълумот учун, “Палов индекси” 2020 йил январь ойидан бошлаб жорий этилган. Ушбу индексни шакллантириш жараёнида республиканинг барча ҳудудларида 1 килограмм палов тайёрлаш учун сарфланадиган маҳсулотлар ҳажми ўрганилади. Шу асосда умумий овқатланиш муассасаларида бир порция паловнинг ўртача қиймати ҳам баҳоланади.

Мутахассислар қайд этишича, палов таркибига кирувчи асосий маҳсулотлар — гуруч, гўшт, сабзи, пиёз ва ёғ нархларидаги ўзгаришлар орқали бозордаги умумий нархлар динамикасини кузатиш мумкин. Шунингдек, ҳудудлар кесимида палов тайёрлаш харажатларини солиштириш яшаш харажатларини таққослаш имконини беради.

Жадвал маълумотларига кўра, май ойида бирон-бир ҳудудда мол гўштининг бир килограмми 100 минг сўмдан арзон бўлмаган. Агар февраль ойида 70–80 минг сўм атрофида гўшт топиш мумкин бўлган бўлса, ҳозирда энг қиммат гўшт Фарғона вилоятида — 126 972 сўм, энг арзони эса Қорақалпоғистон Республикасида — 103 549 сўм этиб қайд этилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар