date

Эртага 8 февраль куни об-ҳаво қандай бўлади?

Эртага 8 февраль куни об-ҳаво қандай бўлади?

Эртага, 8 февраль куни Ўзбекистоннинг катта қисмида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутиляпти. Айрим жойларда туман тушиши эҳтимоли бор, шамол 7–12 м/с, баъзи ҳудудларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин.

Вилоятлар кесимида:

-Тошкент шаҳри: кечаси +4…+5°, кундузи +14…+15° (асосан булутли).

-Сирдарё: кечаси +2…+3°, кундузи +10…+11° (булутли).

-Жиззах: кечаси 0…+2°, кундузи +13…+14° (булутли).

-Самарқанд: кечаси +3…+4°, кундузи +17…+18° (булутли).

-Қашқадарё: кечаси +5…+6°, кундузи +18° атрофида (булутли).

-Сурхондарё: кечаси +2…+3°, кундузи +16…+17° (қисман булутли).

-Наманган: кечаси 0…+2°, кундузи +12…+13°.

-Андижон: кечаси −4° гача, кундузи +10° атрофида.

-Фарғона: кечаси −2° гача, кундузи +9…+10° (булутли).

-Қўқон: кечаси −2° гача, кундузи +10° атрофида (булутли).

-Бухоро: кечаси +4…+5°, кундузи +16° атрофида (булутли).

-Навоий: кечаси +5…+6°, кундузи +16° атрофида (кечқурун қисқа ёмғир эҳтимоли ҳам бор).

-Хоразм: кечаси +1…+2°, кундузи +12° атрофида.

-Қорақалпоғистон: кечаси 0…+1°, кундузи +8° атрофида (булутли).

Тоғли ҳудудларда вақт-вақти билан ёғин (ёмғир/қор) кузатилиши мумкин, қор кўчиши хавфи сақланади — тоғ томон йўлга чиқсангиз, хатарни ҳисобга олинг.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Эртага 8 февраль куни об-ҳаво қандай бўлади?