25 ноябрь куни Тошкентда об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзгидромет эртага, 25 ноябрь куни Тошкент шаҳрида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини маълум қилди.
Прогнозга кўра, пойтахтда ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан эсадиган шамол тезлиги 3–8 м/с ни ташкил этади. Ҳарорат кечаси 8–10 даража илиқ, кундузи эса 20–22 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 9–14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–8 даража илиқ, кундузи 15–20 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 9–14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–12 даража илиқ, кундузи 20–25 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–12 даража илиқ, кундузи 18–23 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8–13 даража илиқ, кундузи 22–27 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 13–18 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4–9 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
































Изоҳлар0
…