Швецияда миграция тартиб-қоидаларини бузган 21 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Швеция ҳудудида ноқонуний қолган 21 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанига қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги маълум қилди.
Хабарга кўра, 11 февралга ўтар кечаси Тошкент халқаро аэропортига қўнган махсус чартер рейс орқали мазкур фуқаролар мамлакатга олиб келинди. Улар Швецияга белгиланган кириш қоидаларига риоя қилмаган ҳолда борган ва кейинчалик ушбу давлат ҳудудида миграция қонунчилигига зид тарзда яшаб келган.
Ватандошларни Тошкент аэропортида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда бошқа масъул идоралар вакиллари кутиб олди. Қайтиб келган фуқаролар ватанга қайтиш жараёнида кўрсатилган амалий кўмак учун давлат раҳбарияти ва тегишли ташкилотларга ўз миннатдорликларини билдирди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг