Нижнекамскдаги дрон ҳужумида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар жасади Ватанга олиб келинди

1 дақиқа ўқиш140
Нижнекамскдаги дрон ҳужумида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар жасади Ватанга олиб келинди

Россиянинг Татаристон Республикасидаги Нижнекамск шаҳрида 10 август куни юз берган дрон ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган 8 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасади 12 август куни Ўзбекистон Ҳарбий ҳаво кучларининг махсус рейси орқали Ватанга олиб келинди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Маълум қилинишича, ҳалок бўлган фуқаролар Нижнекамск шаҳридаги қурилиш корхоналаридан бирида меҳнат қилган. Ҳужумда, шунингдек, 39 киши жароҳатланган.

Ҳужум оқибатида яна бир неча нафар Ўзбекистон фуқароси турли даражада жароҳат олган. Улар тиббиёт муассасаларига етказилиб, зарур ёрдам кўрсатилмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги жароҳатланган фуқароларга кўмак бериш, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг жасадларини Ватанга олиб келиш билан боғлиқ масалаларни Россия томони билан ҳамкорликда назоратга олган.

Ҳозирда воқеа билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан тегишли ишлар давом эттирилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?