date

2025 йилда Ўзбекистонга эркак туристлар кўпроқ келганми ёки аёллар?

2025 йилда Ўзбекистонга эркак туристлар кўпроқ келганми ёки аёллар?

2025 йилда туристик мақсадларда Ўзбекистонга жами 11,7 миллион чет эл фуқароси ташриф буюрган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, ўтган йил давомида Ўзбекистонга 200 та давлатдан сайёҳлар келган. Энг қизиғи — жинс бўйича рақамлар эркаклар фойдасига “оғирроқ” чиққан:

  • эркаклар: 6 404 283 нафар

  • аёллар: 5 275 345 нафар

Фарқ — 1 128 938 нафар. Яъни 2025да туристлар орасида эркаклар сони аёллардан сезиларли кўп бўлган.

Ёш тоифалари бўйича эса асосий “оқим” ўрта ёшларга тўғри келган:

  • 0–18 ёш: 1 479 729 нафар

  • 19–30 ёш: 1 924 358 нафар

  • 31–55 ёш: 5 923 793 нафар

  • 56 ёш ва ундан катта: 2 351 748 нафар

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » 2025 йилда Ўзбекистонга эркак туристлар кўпроқ келганми ёки аёллар?