Ўзбекистон Марказий Осиёда сайёҳлар учун энг хавфсиз давлат деб топилди

Ўзбекистон1 дақиқа ўқиш18
Ўзбекистон Марказий Осиёда сайёҳлар учун энг хавфсиз давлат деб топилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ўзбекистон CEOВОРЛД Магазине нашрининг Травел Сафетй Ранкинг рейтингида 198 та давлат орасида 27-ўринни эгаллаб, Марказий Осиёдаги энг хавфсиз мамлакат деб топилди.
  • Мамлакат 100 баллдан 81,03 балл тўплаб, хавфсизлик даражаси «жуда юқори» бўлган давлатлар қаторидан жой олди.
  • Мазкур кўрсаткич билан Ўзбекистон Австралия ва Канада каби машҳур сайёҳлик йўналишларидан ҳам юқорироқ натижа қайд этди.

Ўзбекистон 2027 йилда саёҳат қилиш учун энг хавфсиз мамлакатлар қаторига кирди. CEOWORLD Magazine халқаро нашри мамлакатдаги барқарор вазият, жамоат тартиби ва осойишта муҳитни юқори баҳолади, деб хабар беради UZ24.

Нашр 2026 йил 23 ноябрда эълон қилган Travel Safety Ranking рейтингида Ўзбекистон 198 та давлат ва ҳудуд орасида 27-ўринни эгаллади. Мамлакат 100 баллдан 81,03 балл тўплади ва хавфсизлик даражаси «жуда юқори» деб белгиланган давлатлар қаторига киритилди.

Рейтингда Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг яхши натижани қайд этди. Қўшни давлатлар қуйидаги ўринлардан жой олган:

• Қозоғистон — 44-ўрин;
• Туркманистон — 57-ўрин;
• Қирғизистон — 65-ўрин;
• Тожикистон — 73-ўрин.

Ўзбекистон бир қатор машҳур сайёҳлик йўналишларидан ҳам юқорироқ ўринни эгаллади. Жумладан, Австралия рейтингда 29-ўринда, Канада эса 34-ўринда қайд этилган.

Мамлакатнинг хавфсизлик даражаси бошқа халқаро кўрсаткичларда ҳам акс этган. 2026 йилги Global Peace Index натижаларида Ўзбекистон дунёнинг тинч мамлакатлари қаторига киритилган.

Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти ҳам Ўзбекистонни америкалик сайёҳлар учун хавфсиз йўналишлар рўйхатига киритган эди. Мамлакатга саёҳат қилиш бўйича биринчи даражали тавсия берилган. Бу сайёҳлардан одатий эҳтиёт чораларига риоя қилиш талаб этилишини англатади. АҚШ тизимида жами тўртта огоҳлантириш даражаси мавжуд бўлиб, биринчи даража энг паст хавфни билдиради.

CEOWORLD Magazine бизнес, иқтисодиёт, молия, технология ва саёҳат мавзуларига ихтисослашган халқаро онлайн нашр ҳисобланади. Нашр маълумотига кўра, унинг аудиторияси дунёнинг 180 дан ортиқ мамлакатидаги 12,4 миллиондан зиёд ўқувчини қамраб олади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?