Январда автобусларда чиптасиз юрган йўловчилар сони расман айтилди

2026 йилнинг январь ойи давомида жамоат транспортларида йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган йўловчиларга нисбатан 11 502 та баённома расмийлаштирилган. Бу ҳақда O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi маълум қилди.
Қайд этилишича, ой давомида автобусларда чиптасиз юриш ҳолатларини аниқлаш мақсадида махсус назорат ва рейд тадбирлари кучайтирилган тарзда ташкил этилган. Натижада, 2026 йил январь ойи мобайнида автобусларда йўл ҳақини тўламаган 11 502 нафар йўловчига нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённомалар тузилган.
Уларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддаси, 5-қисмига мувофиқ — яъни транспорт воситасида чиптасиз ҳаракатланганлик учун белгиланган жарима чоралари қўлланилган.
Вазирлик ахборотида таъкидланишича, жамоат транспорти тизимининг барқарор ва узлуксиз ишлаши тўғридан-тўғри йўлкирадан тушадиган маблағларга боғлиқ. Ҳар бир йўловчининг белгиланган тартибда ва ўз вақтида йўл ҳақини тўлаши автобуслар ҳаракатининг мунтазамлиги, хизмат сифати ҳамда йўловчилар учун қулай шароитларни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!