Авиасозлар кўчасида ҳаракат вақтинча чекланади

2026 йил 11 июльдан Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги Авиасозлар кўчасининг бир қисми транспорт ҳаракати учун ёпилади.
Чеклов Қорасув кўчасидан Авиасозлар-1 кўчасигача бўлган оралиқда амал қилади. Бу ҳудудда иссиқ сув таъминоти қувурларини режали алмаштириш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан айрим автобус йўналишлари вақтинча бошқа кўчалар орқали ҳаракатланади.
• 15, 22 ва 72-йўналишлар Авиасозлар, Қорасув, Қорасув-2 ва Элбек кўчалари орқали қатнайди.
• 54-йўналиш Авиасозлар, Қорасув ва Алимкент кўчалари орқали ҳаракатланади.
Йўловчиларга автобуслар орасидаги интервал ошиши ва яқин ҳудудларда тирбандлик юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди. Йўлдаги вазиятга қараб ҳаракат схемалари ўзгариши ҳам мумкин.
Аҳолидан сафарни олдиндан режалаштириш сўралмоқда.































Изоҳлар 0
…