Талабалар учун Тошкентда янги автобус йўналиши ишга тушди

Талабалар учун Тошкентда янги автобус йўналиши ишга тушди

Тошкентда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабалари учун вақтинчалик автобус қатнови йўлга қўйилди.

7 сентябрдан бошлаб «Мирзо Улуғбек» метро бекати — Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети йўналишида 4 та катта сиғимли автобус хизмат кўрсата бошлади.

Янги автобуслар эрталабги тирбанд вақтда — 07:00 дан 08:00 гача ҳаракатланади. Улар талабаларни университетнинг икки ўқув биносига олиб боради.

Маълум қилинишича, мазкур йўналиш университет талабаларининг асосий қисми «Чилонзор» метро бекатидан автобусга ўтиши натижасида юзага келаётган транспорт юкламасини камайтириш мақсадида ташкил этилган.

Шу тариқа эрталаб ўқишга ошаётган талабалар учун жамоат транспортидан фойдаланишда қўшимча қулайлик яратилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар