Ўзбекистонга қанча араб хурмоси экспорт қилинди?

Ўзбекистонда хурмога бўлган талаб йил сайин ошиб бораяпти, рақамлар ҳам шуни кўрсатди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил давомида мамлакатга 19 та давлатдан жами 13 983 тонна араб хурмоси олиб кирилган. Импортнинг умумий қиймати 10,3 млн АҚШ долларини ташкил этган.
Эътиборли жиҳати — ҳажм ўтган йилга нисбатан 3,4 минг тоннага кўпайган. Яъни бозорда “хурмо мавсуми” энди фақат Рамазон атрофида эмас, деярли йил бўйи ҳис қилина бошлаяпти.
2025 йилда Ўзбекистонга энг кўп араб хурмоси етказиб берган давлатлар қуйидагича:
Эрон — 11 минг тонна
Тунис — 809,6 тонна
Туркия — 416 тонна
Саудия Арабистони — 327,9 тонна
Қозоғистон — 229 тонна
Озарбайжон — 223,5 тонна
БАА — 216,9 тонна
бошқа давлатлар — 768,7 тонна
Бозордаги нархлар ҳам анча “қизиқ”: 2026 йилда Ўзбекистон бозорларида 1 кило араб хурмоси нави ва сифатига қараб тахминан 35 минг сўмдан 70 минг сўмгача сотиляпти.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!