Синоптиклар ҳафта ўртаси учун огоҳлантириш берди

Синоптиклар ҳудудларда содир бўлиши мумкин бўлган сел-сув тошқини бўйича огоҳлантириш берди. Жорий йилнинг 24–25 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин.
Қайд этилишича, Тошкент вилоятида Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари) ҳудудларида хавф юқори. Наманган вилоятида эса Поп туманида қор кўчиши хавфи эълон қилинади.
Шунингдек, 2026 йилнинг 26–27 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳарорати ўзгариши туфайли республиканинг тоғли ҳудудларида, шу жумладан қуйидаги туманларда ҳам сел-сув тошқини эҳтимоли бор:
- Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида.
- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида.
- Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида.
- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида.
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари).
- Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиши хавфи эълон қилинади.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!