Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш берди

1 дақиқа ўқиш188
Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш берди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • 30 сентябр – 2 октябр кунлари Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.
  • Ушбу ҳодиса Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг бир қатор туманларида кузатилиши кутилмоқда.
  • Шу сабабли, тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чоралари кўриш сўралади.

Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди.

Қайд этилишича, 30 сентябрь – 2 октябрь кунлари республика ҳудудида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шу сабабли тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.

Хусусан,

  • Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманларида хавф мавжуд.

  • Сурхондарё вилоятида Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музробод туманлари огоҳлантириш рўйхатига киритилган.

  • Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой ва Иштихон туманларида ҳам сел-сув тошқинлари кузатилиши мумкин.

  • Навоий вилоятида Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех ва Кармана туманларида, Жиззах вилоятида эса Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманларида хавф мавжуд.

  • Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ ва Юқоричирчиқ туманлари, шунингдек, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида ҳам эҳтиёткорлик талаб этилади.

  • Наманган вилоятида Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари, Фарғона вилоятида Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ туманлари огоҳлантирилган.

  • Андижон вилоятида эса Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод ва Марҳамат туманлари ҳамда Хонабод шаҳрида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.

Шунингдек, республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор. Бу эса айрим ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?