Отабек Умаров номидан тарқалган видеолар сохта эканлиги маълум бўлди

Отабек Умаров номидан тарқалаётган видеоларга расман изоҳ берилди. Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров номидан онлайн казиноларни тарғиб қилувчи видео тарқалмоқда.
Қўмита хабар беришича, "Ушбу материал мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. Видео сунъий интеллект технологиялари ёрдамида яратилган бўлиб, тасвир ва овоз реал воқеликка мос эмас ҳамда жамоатчиликни адаштиришга қаратилган".
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳамюртлардан бундай асоссиз ва сохта ахборотларга ишонмасликни сўраб, масъулиятли қарашни тавсия қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг