date

Қайси омиллар Ўзбекистонга туристлар оқимини кучайтирди?

Қайси омиллар Ўзбекистонга туристлар оқимини кучайтирди?

2026 йилнинг январь–февраль ойларида Ўзбекистонга 1,77 миллионга яқин хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 441 минг нафарга ёки 33 фоизга кўпроқни ташкил этади.

Статистик маълумотларга кўра, мамлакатга келаётган сайёҳларнинг асосий қисми анъанавий равишда қўшни давлатлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Хусусан, Қирғизистон етакчи ўринни эгаллаб, 521 мингдан ортиқ фуқаро билан биринчи бўлди. Ундан кейинги ўринларда Тожикистон (469 минг) ва Қозоғистон (386 минг) қайд этилди.

Шунингдек, энг кўп сайёҳ юборган давлатлар қаторига Россия (123 минг), Афғонистон (83 минг), Туркманистон (51 минг), Хитой (49 минг), Туркия (24 минг), Ҳиндистон (9 минг) ҳамда Жанубий Корея (5 минг) кирган. Ушбу кўрсаткичлар Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ортиб бораётганини яна бир бор тасдиқлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қайси омиллар Ўзбекистонга туристлар оқимини кучайтирди?