Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келмоқда?

Жорий йилнинг январ-август ойларида Ўзбекистонга 9 млн 102 минг 729 нафар хорижий фуқаро туристик мақсадларда ташриф буюрди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, хорижий сайёҳлар оқими ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 млн нафарга ёки 21,1 фоизга ошган.
Ҳисобот даврида Ўзбекистонга энг кўп сайёҳ Қирғизистондан келган. Ушбу мамлакатдан 2 млн 524 минг 378 нафар фуқаро ташриф буюрган.
Кейинги ўринларни Қозоғистон ва Тожикистон эгаллаган. Қозоғистондан 2 млн 171 минг 581 нафар, Тожикистондан эса 2 млн 25 минг 400 нафар сайёҳ келган.
Шунингдек, Ўзбекистонга қуйидаги давлатлардан ҳам кўплаб туристлар ташриф буюрган:
Россия — 867 757 нафар;
Афғонистон — 329 620 нафар;
Хитой — 318 465 нафар;
Туркманистон — 224 766 нафар;
Туркия — 130 155 нафар;
Ҳиндистон — 39 538 нафар;
Германия — 32 249 нафар.
Шу тариқа, январ-август ойларида мамлакатга туристик мақсадларда ташриф буюрган хорижий фуқаролар сони 9,1 миллион нафардан ошган.






























Изоҳлар 0
…