date

Ўзбекистонда 21 ёшдан кейин никоҳ қурган оилаларга махсус имтиёзлар берилди

Ўзбекистонда 21 ёшдан кейин никоҳ қурган оилаларга махсус имтиёзлар берилди

Ўзбекистонда молиявий мустақилликка эришган ва оила қуришга тайёр ёшларни қўллаб-қувватлаш учун янги чора-тадбирлар жорий қилинди. Адлия вазирлиги маълумотига кўра, бу чоралар ёш оилаларни моддий жиҳатдан рағбатлантириш ва барқарор оилавий муносабатларни шакллантиришга қаратилган.

2027 йилдан эътиборан, ҳар икки тараф камида 21 ёшга тўлган ва илк бор никоҳдан ўтаётган ёш оилаларга қўшимча имтиёзлар тақдим этилади. Хусусан:

 Ижтимоий реестрга киритилган ёш оилалар учун субсидия, ссуда ва грантлар миқдори амалдаги меъёрларга нисбатан 1,5 баробар оширилади.
Никоҳ шартномасини тузган фуқаролар учун никоҳни қайд этишда ундириладиган давлат божи бекор қилинади.
Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев ёш оилалар учун ипотека кредитининг 14 фоиздан ошган қисми давлат томонидан қопланишини маълум қилган эди.

Мазкур чора-тадбирлар ёшларни оила қуришга рағбатлантириш ва мустақил ҳаётга қадам қўйишда қўллаб-қувватлашни мақсад қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда 21 ёшдан кейин никоҳ қурган оилаларга махсус имтиёзлар берилди