Ўзбекистонда 70 ёшдан ошган 218 нафар эркак оила қурди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида мамлакат бўйича ФҲДЁ органлари томонидан жами 172 мингта никоҳ расман рўйхатга олинган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумотларида келтирилган.
Никоҳдан ўтган эркакларнинг ёш тоифалари бўйича тақсимоти қуйидагича:
20 ёшгача — 3 093 нафар;
20–30 ёш — 141 620 нафар;
31–40 ёш — 19 005 нафар;
41–50 ёш — 4 967 нафар;
51–60 ёш — 2 310 нафар;
61–69 ёш — 813 нафар;
70 ёш ва ундан катталар — 218 нафар.
Статистикадан кўринишича, никоҳларнинг асосий қисми 20–30 ёшли эркаклар ҳиссасига тўғри келган. Бу ёш тоифасида 141 620 нафар эркак оила қурган.
Шунингдек, 61 ёшдан ошган 1 031 нафар эркак ҳам жорий йилнинг тўққиз ойи давомида расман никоҳдан ўтган. Уларнинг 218 нафари 70 ёш ва ундан катта бўлган.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…