Ўзбекистонда никоҳлар сони нега кетма-кет 4 йилдан бери камаймоқда?

Ўзбекистонда никоҳлар сони нега кетма-кет 4 йилдан бери камаймоқда?

Ўзбекистонда никоҳлар сони сўнгги йилларда изчил камайиб бормоқда. 2026 йилнинг биринчи ярмида мамлакат бўйича 92,3 мингта никоҳ расман қайд этилди. Бу кўрсаткич оила қуриш билан боғлиқ статистикадаги пасайиш давом этаётганини кўрсатади.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, никоҳлар сони 2022 йилдан буён ҳар йили қисқариб келмоқда. Агар 2021 йилда 305,2 мингта никоҳ қайд этилган бўлса, 2022 йилда бу рақам 296,7 мингтани ташкил қилган.

2023 йилда 283,8 мингта никоҳ расмийлаштирилган. 2024 йилда кўрсаткич 271,8 мингтага, 2025 йилда эса 267,1 мингтага тушган.

Никоҳлар сони қайси йилларда энг юқори бўлган?

Мустақиллик йиллари давомида никоҳлар бўйича энг юқори кўрсаткич 2018 йилда кузатилган. Ўша йили 311,4 мингта никоҳ қайд этилган. 2021 йилда ҳам бу рақам 305,2 мингтага етган.

Энг паст кўрсаткичлар эса 1995–2000 йилларга тўғри келади. Жумладан, 1995 йилда 170,8 мингта, 2000 йилда эса 168,9 мингта никоҳ расмийлаштирилган.

Йиллар бўйича никоҳлар сони:

  • 1991 йил — 270,3 мингта;

  • 1995 йил — 170,8 мингта;

  • 2000 йил — 168,9 мингта;

  • 2005 йил — 184 мингта;

  • 2010 йил — 292,3 мингта;

  • 2015 йил — 287,6 мингта;

  • 2018 йил — 311,4 мингта;

  • 2020 йил — 296,8 мингта;

  • 2021 йил — 305,2 мингта;

  • 2022 йил — 296,7 мингта;

  • 2023 йил — 283,8 мингта;

  • 2024 йил — 271,8 мингта;

  • 2025 йил — 267,1 мингта.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар